АҚШ президенти Барак Обама 12 ноябрь, чоршанба куни Конгрессга хат ёзиб, Эронга қарши санкцияларнинг яна бир йилга узайтирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
«Бизнинг Эрон билан муносабатларимиз нормаллашганича йўқ», — дейилади давлат раҳбари мактубида. Шу муносабат билан Обама 1979 йилги фармон ижросини ўз кучида қолдиришга қарор қилди. Унга кўра, Эрон билан муносабатларда «фавқулодда вазият» эълон қилинади ва унга нисбатан санкциялар киритилади.
Изоҳ (0)