Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россиянинг Ғарб санкцияларига жавоб чоралари иқтисодиёт учун ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларга эга, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Унинг айтишича, импортнинг ўрнини тўлиқ босишга эришилганича йўқ. «Ҳимоя чоралари бекор қилингач, барча Ғарб ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз маҳсулотларини Россия пештахталарига қайтара олмайди», — деди бош вазир.
Унинг таъкидлашича, Осиё давлатлари етакчилари Россия бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга катта қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)