Украина президенти Пётр Порошенко 21 ноябрни Қадр-қиммат ва эркинлик куни, 22 январни эса Украина бирдамлиги куни сифатида нишонлаш ҳақидаги фармонларни имзолади. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
«Украина — қадр-қиммат ва эркинлик ҳудуди. Бизни бир эмас, иккита инқилоб — 2004 йилги Майдон ва 2013 йилги инқилоб шу даражага келтирди. Буларда украиналиклар ўзларининг европача хислатларини, қадр-қимматини намойиш этди», — деди Порошенко.
Унинг айтишича, 22 январь куни аввалгидек Украина бирдамлиги куни нишонланади.
Нашрнинг қайд этишича, бундан аввал 22 январь Украинада Бирлик ва бирдамлик куни деб эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)