Покистон ўрта масофага учувчи «Хатф-6» баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда ТАСС. У ҳам оддий, ҳам ядровий қисмлар билан жиҳозланиши мумкин.
«Шахин-2» деб ҳам аталадиган ушбу ракета «ер—ер» синфига мансуб бўлиб, 1,5 минг километр узоқликдан нишонни мўлжалга олади. «Хатф» сериясидаги ракеталарни ишлаб чиқиш 1980 йиллар ўрталарида бошланган.
Покистон президенти Мамнун Ҳусайн ва бош вазир Наваз Шариф олимлар ва муҳандисларни муваффақиятли синов билан қутлади.
Изоҳ (0)