10 ноябрь, душанба куни 52 ёшли аёл Россиянинг Новосибирск шаҳри метросида яқинлашиб келаётган поезд йўлига ўзини ташлади, дея хабар бермоқда ТАСС ИИВнинг Новосибирск вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб. Аёл жабр кўрмаган.
Дастлабки маълумотга кўра, аёл қариндошлари билан жанжаллашиб қолгач, бундай хатти-ҳаракатни амалга оширган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 10:08 (Тошкент вақти билан 9:08)да метропилитеннинг Ленин йўналиши «Гагаринская» бекатида содир бўлган. Электр поездлар ҳаракати 17 дақиқага тўхтатиб турилган, сўнг тўлиқ қайта тикланган.
Изоҳ (0)