8 ноябрь куни Канаданинг иккита қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи устида Россия ҳарбий ҳаво кучлари самолётини тутиб қолиш учун ўз машғулотларини тўхтатиб туришига тўғри келди. Бу ҳақда Литва ҳарбий ҳаво кучлари Авиация базаси қўмондони матбуот котиби Ева Гулбиненега таяниб, «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Канадалик учувчилар Литва ҳаво ҳудудида ва халқаро сувлар устида Россия ҲҲК самолётларини тутиб олди ва визуал равишда аниқлади. Самолёт фотосуратга олинди.
НАТО вакиллари таъкидлашича, аниқланган самолёт разведка учун қўлланилади.
Изоҳ (0)