10 ноябрь куни Жанубий Корея чегарачилари КХДР патрули қуролсизлантирилган зона ўртасида белгиланган ҳарбий демаркация чизиғига яқинлашганида огоҳлантирувчи ўт очди. Бу ҳақда Корея республикаси қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси вакилига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Шимолий Корея патрули эса жавоб ўтини очмади ва ҳарбий демаркация чизиғидан ўз ҳудудига чекинди.
Маълум бўлишича, тахминан ўн нафар Корея халқ армияси ҳарбий хизматчилари ҳарбий демаркация чизиғига яқинлашиб, қуролсизлантирилган зонани белгиловчи тахтачаларни суратга ола бошлаган. Жанубий Корея постлари бир неча ўн марта огоҳлантириш ўқини отганидан уч соатча ўтиб, КХДР аскарлари бутунлай ўз ҳудудига қайтган.
Изоҳ (0)