Таниқли хонанда Мадоннанинг кўйлаклари ва саҳна либосларидан иборат коллекция Калифорниядаги кимошди савдосида 3,2 миллион долларга сотилди, деб хабар бермоқда The Telegraph.
«Сюзенни беҳуда излаш» фильмида ишлатилган кийим энг қиммат бўлиб, 252 минг долларга сотилган. Material Girl қўшиғидаги Fuschia кўйлаги 73,1 минг, 1985 йилги актёр Шон Пеннон билан тўйдаги келинлик кўйлаги 81,2 минг, Who’s That Girl турнесида фойдаланилган кийим 50 минг долларга сотилган.
7−8 ноябрь кунлари Беверли Хиллздаги галереяда Juliet’s Auction компанияси томонидан ташкиллаштирилган кимошди савдосида Мадонна либосларидан ташқари Жон Ленноннинг кўзойнаги 25 минг доллар, Элвис Преслининг узуги 57,6 минг долларга сотилган. Шунингдек, Дэвид Боуи, Курт Кобейн, Майкл Жексон каби таниқли шахсларга тегишли бўлган 700 дан ортиқ буюм сотувга қўйилган.
Изоҳ (0)