Мадонна ўз концертида кийиш учун машҳур Givenchy брендидан баланд чарм этик сотиб олди. Уни қўшиқчи мустақил равишда кия олмайди, деб ёзади Segodnya.ua.
Энди у ҳар сафар саҳнага чиқишидан олдин ботфортни (тиззадан юқорида турадиган этик) кийиш учун ёрдамчилари кўмагидан фойдаланади. Уч киши Мадоннага оёқ кийим кийишда ёрдамлашаётгани акс этган сурат аллақачон интернетда тарқалиб кетди.
Нашрнинг таъкидлашича, 7—8 ноябрь кунлари Мадоннанинг шахсий буюмлари кимошди савдоси бўлиб ўтади. Унда жами 140 дан ортиқ лот сотувга қўйилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)