НАТО Шарқий Европа ва Болтиқ мамлакатларида бир неча минг нафар ҳарбий хизматчилар иштирокида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда НАТОнинг Брюнсюм (Нидерландия)даги Бирлашган қуролли кучлари қўмондони Ханс-Лотар Домрезе баёнотига таяниб, Korrespondent.net хабар берди.
Ҳарбий бошлиқ аввалроқ НАТОга аъзо ғарбий мамлакатларнинг ўзида 25—40 минг аскарлар иштирокида манёврлар ўтказилганини эслатди. У тадбир ўтказиладиган аниқ санани келтирмади.
Домрезенинг айтишича, альянс икки-беш кун ичида ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига етиб бора оладиган 5—7 минг кишилик тезкор жавоб кучларини яратмоқда.
Изоҳ (0)