Қирғизистон пойтахтида ўлдирилиб, зўрлаб кетилган 89 ёшли аёлнинг қотили аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб, «Бишкек оқшоми» хабар бермоқда.
Жиноий иш очилгач, муқаддам судланган Сузак тумани фуқароси ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб, қўлга олинди. Бишкекда у аниқ яшаш жойига эга бўлмасдан, майда ўғриликлар орқали кун кечирган.
Айни пайтда у жиноят содир этганини тасдиқловчи кўрсатмалар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни кечки пайтда Бишкекдаги хусусий уйлардан бирига 30—35 ёшлардаги эркак бостириб кирган. Уй эгаси — кекса аёл ёлғиз бўлган ва унга қаршилик кўрсата олмаган.
Изоҳ (0)