Россия президенти Владимир Путин фикрича, ҳаётнинг бутун мазмуни севгидан иборатдир. Бу ҳақда Путиннинг Рус географик жамияти съездидаги нутқига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Севги бутун ҳаёт, турмуш мазмунини ўз ичига олади. Бу оилага, фарзандларга, Ватанга бўлган севгидир. Бу бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз асосида ётадиган ранг-баранг ҳодисадир», — деди Путин.
Рус географик жамияти васийлик кенгашининг раҳбари сифатида, Путин жамоатчиликни юртга бўлган муҳаббат жипслаштиришига умид билдирди.
Изоҳ (0)