Остона халқаро аэропортида халқаро рейсни расмийлаштириш чоғида Ўзбекистон фуқароси маст ҳолатда уюштирилган жанжал туфайли «Остона — Тошкент» рейсидан четлаштирилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.
36 ёшли эркак алкоголь мастлик ҳолатида жамоатчилик тартибини ва йўловчилар тинчини бузган. Шунингдек борт кузатувчиларига қарата ҳақоратли иборалар ишлатган.
Ўзбекистон фуқароси уни ҳибсга олмоқчи бўлган полиция ходимини ҳам ҳақоратлаган. Айни пайтда унга нисбатан «Ҳукумат вакилини хизмат вазифасини бажариш вақтида омма олдида ҳақоратлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. У энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 180 соатгача жамоатчилик иши ёки бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)