«Бухоро» халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларидан Boeing-787 Dreamliner ҳаво кемасида амалга оширилган чартер рейс қабул қилинди ва хизмат кўрсатилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Ушбу воқеагача парвоз амалга оширилишини таъминловчи барча хизматларда тайёргарлик ишлари олиб борилди. Хусусан, махсус транспорт, аэродром, ташувларни ташкил қилиш хизматлари ходимлари, перрон-техник бригадаси билан Boeing-787 тактик-техник маълумотлари, унинг тузилиши билан боғлиқ алоҳида хусусиятлари бўйича машғулотлар ўтказилди.
Бухоро аэропорти мутахассислари «орзу лайнери»да етиб келган экипаж ва меҳмонлар мақтовига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)