«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан янги Ангрен−Поп темир йўл линиясидаги мураккаб тоғ шароитлари учун фойдаланишга мўлжалланган 11 та юк электровозини Хитойдан олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди 12news.uz.
Таъкидлаш жоизки, Хитойнинг Далян электровозлар ишлаб чиқарувчи заводида Ўзбекистон учун махсус тайёрланган «O‘zEL» сериясидаги электровозлар йўл синовларидан муваффақиятли ўтиб, ҳозирда юк ташиш ишларига фаол жалб қилинган.
Аввалроқ, 124 километрлик Ангрен−Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг 60 километрдан ортиқ қисми қуриб битказилгани хабар берилган эди. Тахминий қиймати 2 миллиард долларга баҳоланган ушбу линия Хитой−Қирғизистон−Ўзбекистон халқаро темир йўл линиясининг бир қисмига айланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)