Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 18-20 ёшлардаги уч йигит такси ҳайдовчисини пичоқлаб, кейин ўзлари қочиб кетди, деб хабар бермоқда Anhor.uz.
Бугун, 6 ноябрь куни уч йигит «Перекрёсток» такси хизмати машинасини тўхтатиб, Чирчиқ шаҳригача элтиб қўйишни сўраган. Айтилган манзилга етиб боргач орқада ўтирган йигитлардан бири ҳайдовчининг бўйнига пичоқ тортиб юборган. Бироқ ҳайдовчи машинадан тушишга ва ердан тош олиб, машинанинг олд ойнасига отишга муваффақ бўлган.
Кучли зарб билан отилган тош ойнани синдириб, олд ўринда ўтирган йигитга бориб теккан. Бунчалик қаттиқ қаршиликни кўрган жиноятчилар қочиб қолган. Жароҳатни қўли билан ёпган ҳайдовчи шифохонагача боришга улгурган ва ҳозирда реанимация бўлимига жойлаштирилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Изоҳ (0)