Ўзбекистонликлар Кения пойтахти Найроби шаҳридаги кўпмиллатли мактабда бўлиб ўтган таом, либос ва байроқлар парадида иштирок этди. Бу ҳақда ўзбекистонлик болггерга асосланиб MyTashkent.uz хабар берган.
Блоггернинг сўзларига кўра, тадбир мамлакатлар ўз қитъаларига бирлашган ҳолда миллий либосларда ўз байроқларини олиб ўтиш билан бошланган. Кейин эса миллий таомлар тақдим этилган. Ўзбекистонликлар бошқа юрт вакилларига мамлакатимиз тарихи бўйича маълумотлар берган.Ўзбек миллий таомлари фестивалдаги энг мазалиларидан бири бўлганини таъкидлаган блоггер Осиё вакиллари тадбир давомида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилганини ҳам айтиб ўтган.
Изоҳ (0)