Японияда суд нормаланмаган иш графиги туфайли ўз жонига қасд қилган ресторан ходими оиласига 58 миллион ен (500 минг доллар) тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда The Star хабар бермоқда.
Эркак ойига 200 соат ортиқча ишлашни кўтара олмаган. Унга ҳар етти ойда бир кун дам олиш берилган. Япониялик бундай режимда 2007 йилдан буён меҳнат қилиб келган. Бундан ташқари, унга иш берувчи томонидан доимий равишда руҳий босим ўтказилган.
Суд хулосасига кўра, буларнинг барчаси руҳий зўриқиш ва суиқасдга сабаб бўлган.
Марҳумнинг қариндошлари судга арз қилиб, ютиб чиқди. Оилага товон пулини Sun Challenge ресторанлар тармоғи тўлайди.
Изоҳ (0)