АҚШ Республикачилар партияси 2006 йилдан буён илк маротаба сенатда кўпчилик ўрнига эга бўлди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru.
АҚШ Конгрессининг юқори палатасига бўлиб ўтган оралиқ сайловлар якунлари бўйича Республикачилар партияси демократлардан сенатдаги олтита ўринни олиб қўйди. Шу тариқа, улар палатадаги жами 100 та ўриндан 51 тасини эгаллади.
Республикачиларда ўз устунлигини яна ошириш имконияти бўлади: Луизиана штатида номзодлардан ҳеч бири овозларнинг 50 фозини тўплай олмади, шу туфайли штат қонуни бўйича иккинчи тур белгиланади.
Изоҳ (0)