АҚШнинг НЬю-Жерси штати Жерси шаҳридаги қурилиш майдонида 50-қаватдан тушиб кетган рулетка (ўраладиган тасма шаклидаги масофа ўлчаш асбоби) ишчилардан бирининг ўлимига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press. Полиция ходимлари сўзларига кўра, ҳодиса чоғида жабрланувчи бошида каска бўлмаган.
Фожиа 3 ноябрь куни Жерси-Сити марказидаги қурилиш майдонида юз берган. Ярим килограммлик рулетка 50-қаватда бўлган ишчининг камаридан тушиб кетган. У ердан тахминан 5 метр баландликдаги қурилиш техникасига тегиб, сапчиб 58 ёшли Гарри Андерсоннинг бошига бориб теккан.
Жабрланувчини бош шикасланиши билан шифохонага ётқизишди, бироқ ҳодисадан бир соат ўтиб, у касалхонада вафот этди.
Изоҳ (0)