Гарвард ва Янги Жанубий Уэльс университетларининг бир гуруҳ олимлари қариш жараёнини тўхтатиш ва орқага қайтариш усулини ўйлаб топганини маълум қилди. Бу ҳақда «Новий Век» хабар бермоқда.
Олимларнинг аниқлик киритишича, улар табиий оқсиллар ва молекулалар ёрдамида сичқонларда кексайиш учун жавоб берувчи генларни ўчириб қўйиб, «ёш» генларни ишга туширишга муваффақ бўлган. Улар ушбу кашфиётни одамларда клиник синовдан ўтказишни бошлаганини айтди.
Олимлар мазкур янгилик организмдаги ҳужайралар ёшлигини қайта тиклаши мумкин бўлган дорини яратишда қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)