Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украина президенти Пётр Порошенко айтишича, 2 ноябрь куни Донбассда бўлиб ўтган сайловларни адолатли деб бўлмайди, деб ёзади «Ведомости».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Танклар ва автоматлар оғзи остида бўлиб ўтган ушбу майнавозчиликнинг эркин хоҳиш билдириш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Уни сайлов деб таърифлаб ҳам бўлмайди», — дейилади 3 ноябрь куни давлат раҳбарининг сайтига жойланган хабарда.

Порошенко Киевнинг 2 ноябрь кунги сайловларни тан олмаслигини таъкидлади.

«Биз аслида ҳам, юридик нуқтаи назардан ҳам бўлиб ўтмаган сайловни ҳурмат қила олмаймиз. Ўзини ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилган ҳеч қайси давлат бундай сайловларни тан олмайди», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар