АҚШда 8 ёшли болакай Дилан Сигел камдан-кам учрайдиган касаллик билан оғриган дўстига ёрдам бериш учун китоб ёзиб, бир миллион долларга яқин маблағ йиғди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ёш муаллифнинг китоби 2012 йилда босиб чиқарилган. Боланинг қаламига мансуб ранг-баранг расмлардан иборат 12 саҳифали асар «Шоколад» (Chocolate Bar) деб аталади.
Китоб сотувидан тушган маблағ Диланнинг энг яқин дўсти, ирсий Гирке хасталигидан азоб чекаётган саккиз ёшли Жонни даволашга сарфланмоқда.
Айни пайтгача ёш муаллиф 900 минг доллар пул тўплашга муваффақ бўлди.
Гирке касаллиги ирсий жигар хасталиги бўлиб, ҳужайраларнинг глюкозани синтез қилишда қатнашадиган ферментни ишлаб чиқаришга қодир бўлмаслиги билан тавсифланади.
Изоҳ (0)