Манхэттен (АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги округ)да Жаҳон савдо маркази янги мажмуасининг бош биноси очилди, дея хабар бермоқда «Meduza».
3 ноябрь куни осмонўпар бинодаги офисларни янги бинога кўчиб келадиган биринчи компания — Conde Nast нашриёт уйи ходимлари эгаллай бошлади. Ҳафта охиригача савдо марказидаги иш ўринларини 175 киши банд қилади, 2015 йил бошида эса Conde Nast’нинг яна 3000 нафар ходими кўчиб келади.
Нашрнинг эслатишича, Жаҳон савдо маркази 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар натижасида вайрон бўлган эгизак бинолар жойлашган жой яқинига қурилган.
Уни бунёд этиш ишлари 2006 йилда бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)