Венесуэла ҳаво ҳудудига бостириб кирган самолёт Апуре штати осмонида уриб туширилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопесга таяниб.
«Бу бизнинг ҳаво ҳудудимизга бостириб кирган ва қуролли кучлар тезкор стратегик қўмондонлиги жангчилари томонидан уриб туширилган King200 туридаги самолёт бўлаклари», — деб ёзди Падрино Лопес ўзининг Twitter’даги микроблогида ўзи илова қилган расмга изоҳ сифатида.
Экипаж қисмати ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)