Болгария пойтахтидаги президент саройи яқинида аёл киши ўзини ёқиб юборишга уринди, дея хабар бермоқда Associated Press. У кучли даражадаги куйишлар олиб Софиядаги касалхоналардан бирига ётқизилди.
Ҳодиса 3 ноябрь куни 15:45 (Тошкент вақти билан 18:45) атрофида содир бўлди. Аёл президент саройига таксида етиб бориб, сўнг бино қаршисида жойлашган фаввораларга яқинлашади. Майдонда у устига суюқ ёнилғи қуйиб, ўзини ёқиб юборади.
Президент соқчилик хизмати вакиллари, полициячилар ва ўткинчилар оловни ўчириш учун ҳаракат қила бошлайди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам етиб келади.
Шифокорларнинг айтишича, 38 ёшли аёл танаси юза қисмининг 90 фоизи ёниб кетган. Аёлнинг буни қандай мақсад билан амалга оширгани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)