Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ноябрь ойи ўрталаридан бошлаб футбол бўйича Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқаради, деб хабар бермоқда 12news.uz.
«Равшан Эрматов жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланади. У ЖАРдаги жаҳон чемпионатида 5 та, Бразилияда эса 4 та ўйинни бошқарди. Бу Эрматовнинг қай даражада эканлигидан далолат беради», − деди Ҳиндистон Футбол Федерацияси вакили.
Таъкидлаш жоизки, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида жами 9 та ўйинни бошқариб, бу борада рекорд қўйган. Шунигдек, у 4 марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.
Изоҳ (0)