Португалиянинг Мадейра вилоятида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга атаб ҳайкал қўйилади. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар бермоқда.
Ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтиши ва унда таниқли футболчининг ўзи ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоят ҳукумати Роналдуга махсус соврин ҳам топширади.
Маълумот учун, Криштиану Роналду Мадейра оролининг бош шаҳри ва денгиз порти ҳисобланган Фуншалда дунёга келган.
Изоҳ (0)