Microsoft компанияси 2014 йилнинг учинчи чорагида қайд этган кўрсаткичларини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания учинчи чоракда 23,2 миллиард доллар даромад, 4,5 миллиард доллар фойда кўрган. Планшет савдосидан кўрилган даромад эса 908 миллион долларни ташкил этган. Бунда Surface Pro 3 планшетининг ўрни катта бўлган.
Учинчи чоракда Microsoft 9,3 миллион дона Lumia смартфонларини сотган. Бу эса иккинчи чоракда сотилган 5,8 миллион ва ўтган йилнинг учинчи чорагидаги 8,8 миллион дона Lumia смартфонлари сонидан анча юқори ва янги рекорд натижа.
Шунингдек, ушбу чоракда 2,4 миллион дона Xbox ўйин қурилмалари сотилган. Аммо айнан қайси моделлари эканлиги ҳақида маълумот келтирилмаган.
Изоҳ (0)