Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа Лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Вольфсбург»га (2:4) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик, бироқ натижада мағлубият аламини тортдик. Биз ўйиннинг маълум бир қисмларида устунликка эга эдик, аммо қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Ҳаққоний натижа. Биз рақибга ҳар жиҳатдан енгилдик.
Иккинчи гол бизни руҳан синдириб қўйди. Биз иккинчи таймни кўтаринки кайфиятда бошламоқчи эдик. Лекин дарвозамиздан гол олиб чиқишга мабур бўлдик. Ҳисобни ўзгартира олишимизни билардик, бироқ ҳаддан ташқари кўп хатоларга йўл қўйдик. Эртага ўйинни қайтадан кўриб чиқиб, хатолар устида ишлаймиз», — деди Аҳмедов «НТВ Плюс» телеканалига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)