21 октябрь куни жорий йилнинг тўққиз ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мажлисда иқтисодиётдаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати, шунингдек, иқтисодиётнинг айрим тармоқларида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги батафсил таҳлил қилинди.
141 та зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»ни амалга ошириш натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида 119 та корхона зарар кўриб ишлашдан чиқарилди.
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясига Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда айрим тармоқларда ва йирик корхоналарда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тубдан қисқартиришга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш топширилди.
Изоҳ (0)