Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2014 йил 23—24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркманистон мулоқоти доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммоларни муҳокама этиш режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва турли соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид қатор ҳужжатлар имзоланади.
Изоҳ (0)