2014 йил январь—сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмининг ўсиши 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2014 йил тўққиз ойи якунлари бўйича бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари қуйидагиларни ташкил қилди: саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – 6,8 фоиз, асосий капиталга инвестициялар – 10,7 фоиз (АҚШ доллари эквивалентида – 12,3 фоиз), қурилиш ишлари – 18,9 фоиз, чакана товар айланмаси – 14,2 фоиз, бозор хизматлари – 14,7 фоиз.
Ҳисобот даврида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 21,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга ўсди, шу жумладан экспорт ҳажми – 11,1 миллиард АҚШ долларини (ўсиш 0,2 фоиз), импорт ҳажми эса 10,2 миллиард АҚШ долларини (ўсиш 0,9 фоиз) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси 916,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлди.
Изоҳ (0)