Россиядаги «Ведомости» газетасини мамлакат президенти Владимир Путинга яқин бизнесменлар сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Нашрнинг барча уч сармоядори — Financial Times, The Wall Street Journal ва Sanoma Oyi’нинг улуши воситачи ёрдамида сотиб олинади. Кейин эса газетани воситачидан Путинга ён босувчи гуруҳлар харид қилиши мумкин, деб маълум қилди агентлик. «Газпром-медиа» медиахолдинги ёки россиялик бизнесмен Юрий Ковальчук билан алоқаси мавжуд компаниялар сўнгги харидорга айланиши мумкин, деб таъкидлади Bloomberg .
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, «Ведомости»нинг тақдирини бозор жараёнлари белгилаб беради. «Биз ‘Ведомости’ билан нима бўлишини ва уни ким сотиб олишини билмаймиз», — деди у.
«Кремль ‘Ведомости’ акциядорларини хорижий ҳукуматлар сифатида қабул қилмоқда, — деб қайд этди нашрнинг бош муҳаррири Татьяна Лисова . — WSJ АҚШ деб ҳисобланса, FT— бу Буюк Британиядир». Унинг сўзларига кўра, Кремль зарур вақтда қўнғироқ қилиб қўйиш мумкин бўлиши учун, газетанинг эгаси россиялик бўлишини хоҳламоқда.
Изоҳ (0)