Янги тадқиқот натижалари Швецияда ҳар бешта хариднинг тўрттаси электрон шаклда ёки карта ёрдамида амалга оширилишини кўрсатди, мамлакат нақд пулдан воз кечишга қараб илдам қадамламоқда, дея хабар берди «РИА Новости».
The Local маълумотларига кўра, Швециянинг ҳар бир фуқаросига бир йилда 260 та электрон ҳисоб-китоб тўғри келади. Ҳаттоки кўчада мева, сабзавот ва газета сотадиган савдогарлар тўлов учун карталарни қабул қилади.
Нақд пулдан воз кечиш банк тизимини пулга ишлов беришга сарфланадиган харажатдан озод этади, шу тариқа 1,2 миллиард доллар тежалиши мумкин. Электрон тўлов тизими кенг тарқалиши билан қуролли талончиликлар ҳам кескин камайди. Швеция банк ассоциацияси маълумотларига кўра, 2012 йилда бор-йўғи бешта банк ўғрилиги қайд этилган.
Нақд пул Швецияда пул муомаласи тизимидан 2030 йилга келиб йўқолиши мумкин, дея прогноз қилмоқда олимлар.
Изоҳ (0)