Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида уч ёшли бола саккизинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика бўйича бош бошқармаси матбуот котиби Марат Рахматуллин маълум қилишича, бола ёнма-ён қурилган 15 қаватли турар жой томига қулаган. Чақирув бўйича етиб келган ёнғинни ўчириш хизмати ходимлари йиғлаётган болани нарвон ёрдамида пастга туширган.
Тез ёрдам шифокорлари болани касалхонага етказган. У ерда унинг қўли синганлиги ва мияси чайқалганлиги маълум бўлган. Гувоҳлар кўрсатма беришича, болакай чивиндан ҳимоя сифатида деразага тутилган тўрга тиранганида, ойнадан тушиб кетган.
Изоҳ (0)