Сербия Белград озод қилинишининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парад санасини Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи муносабати билан кечиктирди, деб хабар бермоқда «Европейскай Правда».
Германиянинг Deutsche Welle радиоси хабар беришича, тантанали маросимнинг санаси айнан Сербияда иттифоқчидан ҳам юқорироқ даражада кўриладиган Россиянинг президенти Владимир Путиннинг ташрифи кунига атайлаб мосланган.
Бундай мослаштиришдан сиёсатчлари самара чиқаришга умид қилаётган бўлса ҳам, серблар орасида кескин танқидлар ҳам учраган. Жумладан, белградлик ёзувчи Иван Иванье «Сербия ҳукумати муқовага беўхшов тушгани»ни таъкидлаган.
Сербия иқтисодиёти деярли тўлиқ Россия газига боғлиқ ва у «Жанубий оқим» лойиҳасида фаол иштирок этади. Етакчи серб нашрлари сўнгги ҳафталарда Москванинг Белградга катта миқдорда сармоялар киритиши ҳақида ёзаётгани хабар берилган.
Изоҳ (0)