Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев Россиянинг Собиқ Иттифоқни қайта тиклаш нияти йўқлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда ТАСС.
CNBC телеканалига берган интервьюсида у баъзи давлатлар бу мифдан элиталарни бирлаштириш усули сифатида фойдаланишини истисно қилмади. «Менимча, баъзи давлатлар учун бу шунчаки элиталарни бирлаштириш усулидир», — деди Медведев.
Бош вазир «йўқолиб бўлган нарсани қайта тиклаб бўлмаслиги, бу кундек равшан эканлиги»ни таъкидлади.
«Дунё ўзгарди, Совет Иттифоқи ортиқ мавжуд эмас. Ҳеч ким ортга қайтишни истамайди, ўтмишга қайтиб бўлмайди», — деди у.
Изоҳ (0)