Непал ҳудудидаги Ҳимолай тоғларида қор кўчиши натижасида ҳалок бўлган альпинистларнинг сони 29 тага етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат ахборотига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлаб 21 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Кейинроқ эса яна уч альпинистнинг жасади топилган. Шунингдек, яна беш альпинист ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда, чунки улар қор оқими ўтган «Аннапурна ҳалқаси» йўлагида бўлган. Қутқарувчилар уларни ҳозирча тополмаган.
Аввал хабар берилганидек, Ҳиндистон шарқий соҳилига Худхуд тўфони ёпирилиши натижасида Ҳимолай тоғларида содир бўлган қор кўчишидан кейин 168 нафар сайёҳ йўқолиб қолган, кейинроқ улардан 13 нафари топилган эди.
Изоҳ (0)