Непаллик қутқарувчилар Ҳимолай тоғларидаги қор кўчиши натижасида ҳалок бўлган яна етти сайёҳнинг жасадини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шундай қилиб, табиат ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди. Аввалроқ, қор кўчиши 29 кишини ҳаёт билан видолаштиргани ҳақида хабар берилган эди.
Непал треккинг агентликлари уюшмасининг маълумотларига кўра, сўнгги ҳалок бўлганларнинг олти нафари хорижликлар, яна бири непаллик бўлган. Жасадлар Мустанг маъмурий округидаги Муктинатх водийсига олиб келинган.
Изоҳ (0)