Эбола безгаги билан касалланган ҳамшира Эмбер Жой Винсон Далласдан Кливлендга оддий рейс орқали учгани туфайли Twitter ижтимоий тармоғида унга нисбатан таҳдидлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳамширани жазолашга чақириқлар ва таҳдидлар АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази директори Томас Фриден у тижорат парвозларидан фойдаланмаслиги керак бўлганини айтганидан кейин бошланган. Twitter фойдаланувчиларидан бири ҳамширанинг мамлакат устидаги парвозидан норози бўлиб, «уни ушбу аҳмоқона иши учун ўша заҳотиёқ ўлдириш керак»лигини айтган.
Эмбер Жой Винсон АҚШ ҳудудида Эбола безгагидан ҳалок бўлган биринчи инсон − либериялик Томас Эрик Дунканнинг муолажалари вақтида вирус билан зарарланган. Ҳамшира Кливленддан Далласга оддий рейс билан учиб келганидан икки кун ўтиб унга ҳам шундай ташхис қўйилган.
Изоҳ (0)