Хитой компанияси Xiaomi ўзининг смартфонлари учун Apple’нинг iOS операцион тизимидан очиқ-ойдин кўчираётгани Apple бош дизайнери Жони Айв томонидан таъкидланган эди. Унинг фикрича, бу шунчаки дангасалик эмас, балки интеллектуал мулк эгалигини ўғрилаш ҳам. Xiaomi компанияси асосчиси ва айни пайтдаги раҳбари Лин Бин эса бунга босиқлик ҳамда бефарқлик билан жавоб қайтарди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Лин Бин Хитой янгиликлар хизматига берган интервьюсида, унинг компанияси ҳеч қачон, ҳеч кимни ўзининг маҳсулотларини ишлатишга мажбурламаслигини, аммо Xiaomi смартфонларини ишлатиб кўрганларгина улар ҳақида ўз фикрини билдириши мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, Лин Бин Apple ходимига Xiaomi смартфонини бепул тақдим этишни ва Жони Айв ушбу компания смартфонини ишлатиб кўргач, унинг фикрларини эшитишни исташини маълум қилган.
Изоҳ (0)