Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Эбола безгаги эпидемиясига қарши курашиш учун 25 миллион доллар ажратди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Биз энг яқин вақт ичида касаллик тарқалиши устидан назоратни қўлга олшимиз керак», − деди миллиардер ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали. Унинг фикрича, акс ҳолда бу соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ йиллик жаҳон инқирозига олиб келиши мумкин.
Цукерберг ўзи ажратган маблағ эпидемияга қарши кураш йўлларини излаётган экспертларнинг тадқиқотларини тезлаштиришига умид билдирган. Хайрия АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари жамғармасига ўтказиб берилган.
Изоҳ (0)