Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллоҳийан Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг Суриядан Эрон «оккупация кучлари»ни чиқариб кетиш ҳақидаги чақириғини рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Эрон ислом республикаси террорчиликка қарши курашга қўшилган минтақадаги энг муҳим давлатдир. Эрон Ироқ ва Сурия ҳукуматлари ва халқларига халқаро қоидалар доирасида террорчиликка қарши курашишда ёрдам бермоқда», — деди Ҳусайн Амир Абдуллоҳийан.
«Биз Саудия Арабистонига минтақа душманлари фитналарига эътибор қаратишни ва ижобий рол ўйнашни маслаҳат берамиз», — дея қўшимча қилди Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Аввалроқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд Ал Фейсал, агар Эрон Суриядаги масалани ҳал қилишда иштирок этмоқчи бўлса, у ўз қўшинларини ушбу мамлакатдан олиб чиқиб кетиши кераклигини айтган эди.
Изоҳ (0)