Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Европа иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди масаласини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Европаликлар Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнитўғрилаш учун бошқа муқобил йўқлиги борасида баҳслашмайди, деб ўйлайман. Москва Евроиттифоқ билан эркин савдо ҳудудини тузишни муҳокама қилишга тайёр», − деди Лавров.
Шунингдек, вазир Европа Иттифоқи санкцияларига қўшилишни истамаган компаниялар учун жавоб чораларида енгилликлар берилмаслигини айтиб ўтди. Бундай таклиф билан Дания компанияси вакиллари чиққан эди. Европанинг баъзи компаниялари эса Москвага улар Европа иттифоқи томонидан қўйилган санкцияларни бажаришдан бош тортса, ўзларига нисбатан жавоб чораларини қўлламасликни сўраб ошкора мурожаат қилган.
Изоҳ (0)