Чехия пойтахти Прагадан 160 километр жануби-шарқда жойлашган Ждяр-над-Сазавоу шаҳрида пичоқ билан қуролланган номаълум аёл мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда «Reuters».
Ҳодиса оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди. Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган 26 ёшли аёл яна икки ўқувчи қизга ва уни ушлашга уринган полиция ходимига ҳам жароҳат етказган.
Аёл нима сабабдан ҳужум уюштиргани маълум эмас. Ҳозирда у қўлга олинган.
Изоҳ (0)