Хитой Паносиё инвестицион молиявий институти — Осиё Инфратузилмавий Инвестицион Банки (ОИИБ)ни очмоқчи. Уни ривожлантириш учун мамлакат 50 миллиард доллар сарфлайди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» The International Business Times нашрига таяниб.
Банк мақсади минтақадаги телекоммуникацион, энергетик ва инфратузилмавий лойиҳаларга молиявий ёрдам тақдим этишдан иборат бўлади. Аллақачон 21 та давлат, жумладан Ҳиндистон, Сингапур ва Таиланд ушбу ташкилотга қизиқиш билдирди. Бу АҚШ ва Япония томонидан қўллаб-қувватланадиган Осиё Тараққиёт Банки фаолиятига хавф солади ҳамда дунёдаги кучларнинг геополитик мувозанати Хитой таъсирига ён босганини ҳақида огоҳлантиради.
Экспертлар фикрича, Хитой ОИИБ орқали АҚШнинг минтақадаги таъсирини пасайтирмоқчи.