Россия ва Украина президентлари Миланда учрашиши мумкин, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Кремлда учрашув шаклининг турлича — икки томонлама, шунингдек Европа давлатлари раҳбарлари иштирокидаги вариантлари ишлаб чиқилмоқда.
Владимир Путин бир ҳафтадан сўнг Миланда бўлиб ўтадиган Осиё—Европа саммитида иштирок этади. Тадбирда асосий мавзулардан бири Украинага бағишланиши кутилмоқда.