Шаҳрисабзда тадбиркор Саъдулла Мамадалиев раҳбарлигидаги «Зооцирк» хусусий корхонаси томонидан ҳайвонот боғи ташкил қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетасига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Мазкур боғда меҳмонлар йиртқич қушлар, бўри, маймун, айиқ, шер, йўлбарс, Хитой қўтоси, туяқуш каби 60 турдаги ноёб жониворларни томоша қилишлари мумкин.
«Шунингдек, ҳудуд табиати ва тарихий осори-атиқалар ҳам бу ерга келувчиларда катта таассурот қолдириши шубҳасиз», – деб ёзади газета.
«Боғимиз ҳудуди 2 гектарни ташкил қилади. Бу ерда аттракционлар ва спорт майдончалари ҳам бунёд этаяпмиз. Қолаверса, турли томошалар кўрсатиш учун 3 минг кишига мўлжалланган амфитеатр барпо қилишни режалаштирганмиз», — дейди С. Мамадалиев.
Изоҳ (0)