Швеция Қироллиги Фанлар академияси Нобель қўмитаси 2014 йилги Нобель мукофоти кимё йўналиши бўйича Эрик Бециг, Штефан Хелл ва Уильям Мернерга топширилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Нобель Қўмитаси сайтида хабар берилишича, Эрик Бециг ва Уильям Мернер АҚШ университетларида фаолият олиб боради, Штефан Хелл эса Германия вакили ҳисобланади.
Олимлар юқори ўлчамли микроскопия соҳасида амалдаги чегаралардан ўтиб, нано-дунёни кузатиш имконини берувчи тизимни кашф этгани учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)